Жаҳон | 09:30 / 02.10.2024
2138
3 дақиқада ўқилади

FT: Байден Украинанинг НАТОга аризаси мақомини ошириши мумкин

Октябр ойи ўрталарида Германияда бўлиб ўтадиган йиғилишда АҚШнинг истеъфога чиқаётган президенти Украинанинг НАТОга қўшилиши бўйича муҳим қарор қабул қилиши мумкин, деб ёзади Financial Times ғарб манбаларига таяниб.

Фото: Украина президенти офиси / Scanpix

Financial Times (FT) газетасининг ёзишича, АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйни тарк этишдан олдин Европага сўнгги сафари чоғида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши борасида муҳим қарор қабул қилиши мумкин. 12 октябр куни Германияда Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлар билан учрашувда у 2025 йилнинг январида ўз лавозимини тарк этишдан олдин Украинанинг НАТОга аъзолик ҳақидаги аризаси мақомини оширишга рози бўлиши мумкин, деб ёзади нашр 1 октябр, сешанба куни Байден ва Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Вашингтондаги сўнгги музокаралари мазмуни билан таниш ғарб расмийсига таяниб.

НАТОга аъзоликнинг «Ғарбий Германия модели»

Ғарбнинг яна бир юқори мартабали амалдори FT'га Украинанинг НАТОга қабул қилиниши Россияга қарши курашда қолган ягона стратегия эканлигини айтди, аммо «ҳеч ким буни баланд овозда маълум қилмаяпти». Нашрнинг қайд этишича, алянснинг 32 аъзосидан фақат бир нечтаси Украина давлатда тўлиқ, узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш ва харитада ҳудудни белгилаб берувчи аниқ чизиқ пайдо бўлишидан олдин қўшилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, «Ғарбий Германия модели» деб номланган — Германиянинг Берлин девори қулаши ва ГДР билан бирлашишигача 30 йилдан ортиқ давом этган НАТОга аъзолиги модели, жумладан Вашингтон томонидан тобора кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда. Европа ташқи алоқалар кенгашининг Вашингтондаги ваколатхонаси раҳбари Жереми Шапиро фикрича, бундай модел муросага эришиш учун биринчи қадам бўлиши мумкин.

АҚШ разведкаси Украинанинг Россия ичкарисига зарба йўллашига рухсат берилишига қарши

АҚШ разведкаси Украинага Россия ҳудудидаги нишонларга узоқ масофали қуроллардан ўт очишга рухсат беришга қарши. Разведка расмийларининг фикрича, Москва Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларига қарши жиддий жавоб чораларини кўриши мумкин, ҳалокатли ҳужумлар ҳам бундан мустасно эмас, деб ёзади The New York Times (NYT) 26 сентябр куни манбаларга таяниб.

Россиянинг эҳтимолий жавоблари орасига Европада ўт қўйиш, Европа ва Америка ҳарбий базаларига ҳужумлар каби диверсион ҳаракатларни кучайтириш киради. АҚШ разведкаси биринчи вариантни эҳтимоли юқорироқ деб ҳисоблайди.

Мавзуга оид