Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси сезиларли тарзда ўсмоқда
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги товар айланмаси сезлиларли тарзда ўсиш намойиш этмоқда. Бу ҳақда Озарбойжон бош вазири ўринбосари Шоҳин Мустафоев Бокуда нишонанган Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган тадбирда қайд этган.
Trend.az хабарига кўра, тадбирда савдо, иқтисодиёт инвестициялар соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг энг устувор йўналишларидан бири эканлиги қайд этилган.
«Жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида заро товар айрибошлаш ҳажми 28 фоизга (ёки 135,4 млн АҚШ долларига) ўсган. Икки давлат раҳбарлари томонидан қўйилган вазифаларга мувофиқ ҳукуматлар бу йўналишда бизнинг бой салоҳиятимизни рўёбга чиқариш учун изчил ҳаракат қилмоқда», — деган Шоҳин Мустафоев.
Озарбойжон бош вазири ўринбосарининг қайд этишича, август ойида икки давлат раҳбарларининг бизнес тузилмалар вакиллари билан учрашуви шу нуқтайи назарда муҳим аҳамият касб этади.
«Давлатларимиз президентлари 2025 йилни “Озарбойжон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик йили” деб эълон қилишга келишиб олишган”, — деган Мустафоев.
Унинг сўзларига кўра, бироз аввал тузилган ва низом жамғармаси 500 млн АҚШ доллари бўлган Қўшма инвестициявий фонд ҳам шу мақсадларга хизмат қилади.
«Шуниси қувонарлики, фондга аллақачон муайян лойиҳалар тақдим этилган», — деган Озарбойжон бош вазири ўринбосари Шоҳин Мустафоев.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024