Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИнинг уч давлати Гуржистонда адолатли сайловлар ўтказишга чақирди
Германия, Франция ва Полша ҳукуматлари Гуржистонда «эркин ва адолатли сайловлар» ўтказишга ва гуржи халқининг ўз мамлакатини Европа Иттифоқига яқинлаштириш истагини ҳурмат қилишга чақирди.
Германия, Франция ва Полшанинг Европа ишлари бўйича вазирлари қўшма мактубда Гуржистонда «эркин ва адолатли сайловлар» ўтказилишига чақирди. Бу ҳақда 15 октябр, сешанба куни ҳужжат матнини қўлга киритган AFP агентлиги хабар берди.
AFP агентлигининг ёзишича, уч давлат вакиллари Гуржистон расмийларига мурожаат қилган. Уларнинг фикрича, гуржи халқининг ўз мамлакатини Европа Иттифоқига яқинлаштириш истагини ҳурмат қилиш керак. Шу билан бирга, Европа ишлари бўйича вазирлар Тбилисининг Европа келажаги ҳақида қайғуришини билдириб, Гуржистон аҳолисини парламент сайловларида овоз беришда иштирок этишга чақиришди.
2023 йил декабридан Гуржистон Европа Иттифоқига расмий номзод мақомига эга. Бироқ, мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинганидан кейин уни блокка қабул қилиш жараёни тўхтатилди. Германия, Франция ва Полша вазирлари ўз мактубида мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши фақат жорий ички сиёсий қарорлар туфайли тўхтатилганини ва бунинг учун эшиклар «очиқ бўлиб қолиши»ни таъкидлаган.
Лондон Гуржистон билан мудофаа соҳасидаги музокараларни бекор қилди
Буюк Британия сўнгги 10 йил ичида биринчи марта ҳар йили қироллик томонидан Гуржистон билан вазирлар даражасида ўтказиладиган стратегик Уордроп диалогини музлатишга қарор қилди. Бундан ташқари, Британия томони юқори даражадаги мудофаа бўйича бўлажак музокараларни бекор қилди ва киберхавфсизлик дастурини тўхтатди. Буюк Британиянинг Гуржистондаги элчиси Гаррет Уорд 15 октябр куни InterpressNews интернет нашрига берган интервюсида шу ҳақда гапирди.
Шу билан бирга, элчи 26 октябр куни Гуржистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан сўнг мамлакат ҳукумати ғарбпараст йўналишга қайтишига, Лондон ва Тбилиси ўртасидаги ишонч қайта тикланишига умид билдирди.
Мавзуга оид
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
13:49 / 04.07.2026
23 йиллик тарихий ташриф. Гуржистон билан алоқаларнинг яхшиланиши нега муҳим?
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026