Жаҳон | 14:41 / 19.10.2024
2519
2 дақиқада ўқилади

Пентагон КХДР қўшинлари Украинага эҳтимолий юборилиши ҳақидаги хабарларни таҳлил қиляпти

Пентагон Пхеняннинг Украинага қўшин юбориши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни кўрган, аммо уларнинг ҳақиқийлигини ҳали тасдиқлай олмайди — Патрик Райдер.

Фото: Reuters

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) пайдо бўлган хабарлар асосида Россияни қўллаб-қувватлаш учун Украинага Шимолий Корея ҳарбий контингенти эҳтимолий юборилиши имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби бригада генерали Патрик Райдер кундалик брифингда айтди.

Райдернинг таъкидлашича, Пентагон Пхеняннинг Украинага қўшин юбориши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни кўрган, аммо уларнинг ҳақиқийлигини ҳали тасдиқлай олмаган.

Унинг сўзларига кўра, Пентагон бу масалани ўрганмоқда ва бу йўналишдаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этмоқда.

«Агар бу айбловлар рост бўлиб чиқса, бу Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб бораётганини англатади. Бу, шунингдек, Россиянинг жанг майдонидаги куч нуқтайи назаридан қанчалик оғир аҳволда эканини кўрсатади», — деди у.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Брюсселда Европа Иттифоқи (ЕИ) етакчилари билан учрашув якунлари бўйича журналистларга Россия 10 мингга яқин Шимолий Корея аскарини жангларга жалб этишни режалаштираётганини айтганди.

Мавзуга оид