Жаҳон | 08:40
3089
2 дақиқада ўқилади

Россия Украинага кечаси 135 та ҳужумкор УУА билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари мамлакатнинг 14 та ҳудуди устидан 80 та дронни қайтаришга муваффақ бўлган. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш Киевда ҳам янгради.

Фото: Nina Liashonok/REUTERS

18 октябр, жумага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига 135 та дрон билан ҳужум қилди, деб хабар берди Украина Ҳаво кучлари Telegramʼда. «Душман Украинага Shahed типидаги ҳужумкор учувчисиз учоқлар ва номаълум турдаги дронлар билан ҳужум қилмоқда», — дейилади эрталабки хабарда. Учиришлар яна Курск, Орел ва Приморско-Ахтарск районларидан амалга оширилди.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 14 областида 80 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, радиоэлектрон кураш тизимларининг ишлаши натижасида яна 44 та дрон Украинанинг бир қатор вилоятларида «маҳаллий равишда йўқотилган». Ҳарбий ҳисобот эълон қилинган вақтда Украина ҳаво ҳудудида ўнга яқин дрон бўлган ва иккитаси Беларусга учиб кетган.

УҚК бир кечада Россия учирган 56 та дрондан 22 тасини уриб туширди

17 октябр куни Россия қўшинлари Украина ҳудудига битта Х-59 бошқариладиган авиацион ракетани, шунингдек, 56 та ҳужумкор дронлар ва номаълум турдаги УУАни учирди, деб хабар берди УҚК Ҳаво кучлари.

Ҳисоботга кўра, фронт чизиғидаги инфратузилма объектларига ҳужумкор учувчисиз учоқларнинг 5 та зарбаси қайд этилган. Шу билан бирга, Суми, Киев, Полтава, Черниҳив, Житомир, Миколайив, Черкасск, ​​Одесса ва Тернопил областларида душманнинг 22 та учувчисиз учоғи уриб туширилган, 27 таси радиоэлектрон кураш ускуналари иши натижасида «маҳаллий равишда йўқотиган» ва иккитаси Беларус йўналиши бўйича учиб кетган.

Мавзуга оид