Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистонда оммавий норозилик ортидан сайловдаги овозлар қайта саналади
Ҳар бир сайлов округидаги бештадан сайлов участкасида бюллетенлар қайта санаб чиқилади.
Гуржистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) норозилик намойишлари фонида парламент сайлови натижаларини қайта текширишга қарор қилди. Комиссия ҳар бир сайлов округидаги бештадан сайлов участкасида бюллетенларини қайта санаб чиқади. Овозлар қайта саналадиган сайлов участкалари қуръа йўли билан танланди.
«Округ сайлов комиссиялари ҳар бир сайлов округидаги тасодифий аниқланган бешта сайлов участкасида сайлов бюллетенларини санаб чиқади», дейилади хабарда.
Ҳудудларда қайта санаш жараёни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да, Тбилисида эса 17:00 да бошланади. МСК «шаффофликни таъминлаш» учун тегишли органлар жараённи кузатиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Қайта санаш бир кун аввал, 28 октябрда бўлиб ўтган оммавий норозилик акциялари фонида ўтказилмоқда. Бунга сабаб «Гуржистон орзуси» партиясининг парламент сайловида ғалаба қозонгани бўлди (партия парламентдаги 150 мандатдан 89 тасини олди). Парламентда ўрин олган тўртта асосий мухолифат партияси ҳам натижаларни қабул қилмаслигини билдирди. Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳам шундай фикрда эканини айтган эди.
Мавзуга оид
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026
Ўзбекистон ва Гуржистон муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
22:03 / 02.07.2026