Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда разведка маълумотларининг сизиб чиқишига алоқадорлар ушланди. Улар орасида Нетаняҳунинг ёрдамчиси ҳам бор
Исроил бош вазири ўз офисига алоқадор ходим ҳибсга олинганини рад этди. У маълумотларнинг сизиб чиқишига бош вазир канцелярияси эмас, балки ҳукуматнинг бошқа органлари сабаб бўлганини билдирди.
Исроилда ҳарбий режаларга оид разведка маълумотларининг сизиб чиқиб кетиш ишига алоқадор бир нечта гумонланувчи қўлга олинди, деб ёзади Axios.
Ришон-ле-Цион шаҳар суди материалларида қайд этилишича, тарқатилиб кетган разведка маълумотлари «махфий маълумотлар ва разведка манбаларини хавф остига қўйган, шунингдек, Ғазо секторида уруш мақсадларига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга зарар етказган».
«Гаарец» нашрининг ёзишича, тергов давомида қўлга олинганлардан бири Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу офисига алоқадор ва уруш вақтида у билан яқиндан ҳамкорлик қилган. Исроил амалдорларининг маълумотларига кўра, у — бош вазир канцеляриясида расман ишламаган Нетаняҳунинг яқин ёрдамчиси.
Бинямин Нетаняҳу бош вазир офисига алоқадор ходим ҳибсга олинганини рад этган. «Бош вазир канцеляриясидан ҳеч ким сўроқ қилинмади ёки ҳибсга олинмади», — дейилади баёнотда. Бинямин Нетаняҳу сизиб чиқишига бош вазир канцелярияси эмас, балки ҳукуматнинг бошқа органлари сабаб бўлганини қўшимча қилди.
Тергов сентябр ойида Германиянинг Bild нашри Исроил разведкасининг махфий ҳисоботини эълон қилганидан кейин бошланган. Ҳисоботда ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ўт очишни тўхтатиш ҳамда гаровга олинганлар бўйича музокаралар стратегиясига алоқадор ҳужжатлар ҳақида сўз боради. Терговни Исроилнинг ШАБАК махсус хизмати, полиция ва мудофаа кучлари олиб борган.
АҚШ Федерал қидирув бюроси октябр ойида Пентагонда Исроилнинг Эронга ҳужум қилиш режаларига оид махфий разведка маълумотлари тарқалиб кетгани бўйича тергов бошлаган эди. Мазкур воқеадан кейин Исрол Эронга ҳужумини кечиктирган.
Мавзуга оид
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:30 / 08.06.2026
Трамп: Нетаньяҳу Эрон бўйича ҳар қандай келишувни қабул қилади
09:20 / 08.06.2026