АҚШ Исроилнинг Эронга зарбага тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот сизиб чиққанини текширмоқда
АҚШнинг ўта махфий ҳужжатларида Эронга зарба бериш учун мўлжалланган ўқ-дориларни ташиш, Исроил ҳаво кучларининг кенг кўламли машқлари ва бошқа чоралар ҳақида сўз боради. CNN телеканалининг хабар беришича, Вашингтон маълумотлар сизиб чиқишини текширмоқда.
Америка Қўшма Штатлари Исроилнинг Эронга жавоб зарбаси бериш режаларига оид юқори даражадаги махфий маълумотларнинг сизиб чиқишини текширмоқда, деб хабар беради CNN уч хабардор манбанинг сўзларига таяниб. Эрон билан боғлиқ Middle East Spectator Telegram-каналида «ўта махфий» деб таснифланган ҳужжатлар эълон қилингани ҳақида 19 октябр, шанба куни Axios нашри хабар берди. CNN суҳбатдошларидан бири бу ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.
Уларда сўнгги кунларда Исроил ҳаво кучларининг бир нечта базаларида амалга оширилгани айтилган чора-тадбирлар батафсил баён этилган. Хусусан, гап Эронга ҳужум қилиш учун мўлжалланган замонавий ўқ-дориларни ташиш, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг разведка самолётлари ва қирувчи самолётлари иштирокидаги кенг кўламли машғулотлари ҳамда ерусти ракеталаридан фойдаланиш, шунингдек, Исроилнинг Эронга учувчисиз учиш қурилмалари операторига ҳужумга тайёргарлиги ҳақида кетмоқда.
Эронпараст Telegram-каналнинг даъво қилишича, у эълон қилган ҳужжатлар Америка разведка идоралари: Миллий хавфсизлик агентлиги ва Миллий геофазовий разведка агентлиги томонидан тузилган. CNN таъкидлашича, қоғозларда уларни фақат Қўшма Штатлар ва унинг «Беш кўз» разведка алянсидаги иттифоқчилари – Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Буюк Британия кўриши мумкинлигига ишора қилувчи белгилар мавжуд.
Вашингтон суриштирувининг бир қисми сифатида Пентагондан келгани тахмин қилинаётган ҳужжатга ким кириши мумкинлиги текширилмоқда, деб хабар берди CNN америкалик амалдорга таянган ҳолда. Телеканал таъкидлаганидек, ҳар қандай бундай маълумот сизиб чиқиши автоматик равишда ФТБнинг Пентагон ва Америка разведка хизматлари билан биргаликда текширув ўтказишига сабаб бўлади.
Байден: «Яқин Шарқдаги урушни тугатиш вақти келди»
АҚШ президенти Ҳамас етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилишига изоҳ берди.
АҚШ президенти Жо Байден Ҳамас етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилишини изоҳлар экан, «бу урушни тугатиш вақти келди», деди.
Берлинда журналистлар билан суҳбатлашган Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қўнғироқ қилиб, «уни табриклагани» ва энди олдинга қараб ҳаракат қилиш вақти келганини айтганини билдирди.
«Урушни тугатиш ва гаровга олинганларни уйларига қайтариш вақти келди. Биз бунга тайёрмиз», деб таъкидлаган Америка етакчиси ва Ғазода сулҳга эришиш учун тегишли қадамлам ташлаш кераклигини қўшимча қилди.
Байден АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Исроилга ташрифи ҳақида ҳам эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бир неча кундан кейин давлат котиби Исроилга сафар қилиб, ҳамкасблари билан мавжуд вазиятни муҳокама қилади.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024