Ўзбекистон | 15:28 / 14.11.2024
733
1 дақиқада ўқилади

БАА билан меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш бўйича меморандум имзоланиши мумкин

Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбарияти Бирлашган Араб Амирликлари ADNH рекрутинг компаниясининг ходимлар бўйича бош директори Вишал Субба билан музокара ўтказдилар.

Учрашув аввалида БАА вакили Ўзбекистонда миграция соҳасини тартибга солиш, мамлакат фуқароларини қонуний тарзда хорижий давлатларга ишга жойлаштириш, чет эл компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишидаги ишлар билан таништирилди

Вишал Субба ADNH компанияси Ўзбекистон томони билан биргаликда ишлашга қизиқиш билдираётганини ва юртимиз меҳнат бозори салоҳиятидан хабардорлигини билдирди.

Бўлиб ўтган музокаралар якунида ADNH рекрутинг компанияси делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, унинг доирасида мамлакатнинг тегишли ташкилоти билан меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик меморандумини келишиш ва Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги мономарказлар фаолиятини ўрганиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид