Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди
Россиянинг Одессага ҳужуми оқибатида камида 11 киши, Харкивга ракета ҳужуми натижасида 23 киши жароҳатланган, дея хабар бермоқда маҳаллий ҳукумат.
25 ноябр, душанба куни Россия Қуролли кучларининг Одессага берган ракета зарбаси натижасида камида 11 киши жароҳат олди. Шаҳардаги фуқаролик инфратузилмаси ҳам зарар кўрди: турар жой бинолари, автомобиллар, дўконлар. Бу ҳақда област ҳарбий маъмурияти (ОҲМ) раҳбари Олег Кипер Telegramʼда маълум қилди.
«Икки кишига воқеа жойида ёрдам кўрсатилди, 8 нафар ярадорга тиббий ёрдам тақдим этилди: бир аёлнинг аҳволи оғир, қолганларнинг аҳволи ўрта оғирликда», - дейилади унинг постида. Кипернинг сўзларига кўра, шикастланган фуқаролик инфратузилмаси орасида мактаб ва университет спорт зали ҳам бор. «Яхшиямки, у ерда педагоглар ва ўқувчилар бошпаналарда бўлган. Дераза ва эшиклар синган», — дейди ОҲМ раҳбари.
Айни вақтда Одесса вилояти прокуратураси Telegramʼда ёзишича, дастлабки маълумотларга кўра, област марказига зарба «Искандер-М» ракетаси билан берилган.
РФнинг Украина минтақаларига ҳужуми
Ўз навбатида, Украина президенти Володимир Зеленский Telegramʼда 24 ноябрдан бери Россия Украинанинг ўнта минтақасига ҳужум қилиш учун «бир юз элликка яқин зарба берувчи учувчисиз учоқлар, ҳаво бомбалари ва ракеталардан» фойдаланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Запорижжяга ўнлаб ҳужумкор дронлар ҳужум қилган, бир бола жароҳатланган.
Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов Telegramʼда Россиянинг шаҳарга ракета ҳужумидан жабрланганлар сони 23 киши эканини, 14 киши касалхонага ётқизилганини маълум қилди. 25 ноябр куни эрталаб Синегубовнинг хабар беришича, Харкив ўққа тутилиши С-400 ЗРКдан амалга оширилган.
Мавзуга оид
21:05 / 28.12.2024
Зеленский: Путин Словакия бош вазирига Украинага қарши «иккинчи энергетика фронти» очишни буюрди
20:10 / 28.12.2024
Путин «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берадиган қонунни имзолади
18:30 / 28.12.2024
Путин AZAL самолётига «Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани учун узр сўради» – Озарбойжон президенти сайти
17:58 / 28.12.2024