Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро экспорт номенклатурасига янги маҳсулотларни қўшади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг Файсалобод шаҳар Савдо-саноат палатаси раҳбари Реҳан Насим Бҳарара бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон–Покистон ўртасида тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш, тайёр кийим-кечак ва уй текстили ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Покистоннинг етакчи соҳавий компаниялари ва уларнинг илғор тажрибасини Ўзбекистонга жалб қилиш шартлари келишиб олинди.
Икки томонлама товар айланмаси ҳажмларини ошириш, ўзаро экспорт номенклатурасини янги турдаги маҳсулотлар ҳисобига кенгайтириш, савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилди.
Файсалобод савдо-саноат палатаси аъзолари ва Ўзбекистон ҳудудлари, жумладан Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги тўқимачилик компаниялари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этиш, икки томон тадбиркорларининг сафарларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Файсалабод Савдо-саноат палатаси тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган 9 мингдан ортиқ аъзони бирлаштиради. Файсалабод Покистоннинг тўқимачилик пойтахти ҳисобланади. Мамлакатнинг текстил соҳасидаги 70 фоиз экспорт тушумлари мазкур шаҳарда жойлашган ишлаб чиқариш қувватлари ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026