Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Microsoftʼга қарши 1,27 млрд долларлик антимонополия даъвосини киритди
Америка технологик корпорацияси Британиядаги Windows Server операцион тизимидан фойдаланувчи корпоратив мижозларга нисбатан нархларни оширганликда айбланмоқда.
Фото: Reuters
Буюк Британияда Американинг Microsoft технологик корпорациясига нисбатан антимонополия даъвоси киритилди, деб хабар беради The Wall Street Journal.
Қайд этилишича, ҳужжат Scott+Scott юридик фирмаси томонидан топширилган. Microsoft Британиядаги Windows Server операцион тизими ва рақобатчи компанияларнинг булутли платформаларидан фойдаланувчи корпоратив мижозларга нисбатан нархларни оширганликда айбланмоқда. 1 миллиард фунт стерлингли (1,27 миллиард доллар) даъвони Рақобат масалалари бўйича апелляция суди кўриб чиқади.
Ноябр охирларида АҚШ Федерал савдо комиссияси (FTC) Microsoftʼга қарши кенг кўламли антимонополия терговини бошлаган эди. FTC Microsoftʼга минг варақдан иборат талабларини йўллаган. Таъкидланишича, Америка регулятори Microsoftʼнинг булутли ҳисоблаш бизнесини ўз маҳсулотлари киберхавфсизлиги билан боғлиқ бир қатор ҳодисалардан сўнг диққат билан кузатиб бормоқда.
Ундан олдин Microsoft компанияси Googleʼни ўзининг регулятор ва сиёсатчилар олдидаги позициясини бузишга йўналтирилган «яширин кампания» уюштирганликда айблаганди. Microsoft ҳисоб-китобларига кўра, Googleʼга қарши камида 24 та антимонополия тергови олиб борилмоқда. Алайлининг фикрича, Googleʼнинг иккита асосий мақсади бор: Microsoftʼни ёмонлаш орқали назорат қилувчи органлар эътиборини чалғитиш, шунингдек, ўз ютуқлари асосида рақобатга киришмасдан, тартибга солиш ландшафтини булутли сервислари фойдасига буриб юбориш.
Мавзуга оид
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
18:02 / 10.03.2026
Британиялик 10 минг нафар ёзувчи матнсиз китоб чиқарди
15:19 / 06.03.2026