Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
“Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади:
- оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали);
- ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари;
- шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар.
O‘zmedimpeks ва “Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази” давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар маркази ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш, уларнинг манзилли етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.
Мавзуга оид
11:35
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
21:30 / 24.04.2026