Шу йил Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасидаги кўприк реконструкция қилиниб, йўл кенгайтирилган, шунинг ҳисобига атрофдаги ҳовлилар бузилган эди. Бунинг учун мулкдорларга компенcация пуллари тўлиқ ёки қисман берилган. Хусусан, май ойида 50 га яқин фуқарога янги кўп қаватли уйлардан хонадон ажратилиши белгиланган. Лекин уйлар битган бўлса-да, одамлар ваъда қилинган хонадонларни ололмаяпти.
2024 йилнинг август ойида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчаси бўйлаб янги йўл ўтказгич фойдаланишга топширилган эди. Кўчанинг ҳозирги қиёфасига қаралса, фуқаролар учун кўплаб қулайликлар яратилган, йўл олдингидан кенгайган. Бу кенгайтириш учун йўл бўйида жойлашган ўнлаб кишиларнинг уйлари компенcация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиниб, бузилган.
Ўшанда мутасаддилар компенcация маблағларини мулкдорларга тўлиқ ёки қисман берган. Шунингдек, расмий келишувларга асосан, 50 га яқин кишига май ойида собиқ МИБ ҳудудида қуриб фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлардан хонадон ажратилиши белгиланган. Орадан роппа-роса 6 ой ўтди. Уй ҳам битди. Аммо хонадонлар эгаларига топширилмади.
Муаммоси ҳал этилмаётган бир гуруҳ фуқаролар Kun.uz'ga мурожаат қилди.
“Аҳоли рози бўлиб, мана шу жойларда участкалар бузилди. Бундан олдин, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан комиссия тузилган эди. Комиссия ҳар бир хонадонга кирди. Биз билан шартнома тузгач, уйлар бузишга тайёрланди. Кафолат хатлари берилди, уйлар баҳоланди. Кимдир ярмини, кимдир ҳаммасини берди. Мутасаддилар кафолат хати орқали янги кўп қаватли уйлардан хонадонлар берилишини аштишди. Бунда кимгадир икки хонали, кимгадир уч хонали хонадон ваъда қилинган. Шу кунгача биз бу уйни кутиб яшадик. Қурувчи ташкилот ҳокимият билан шартнома тузмагани, шунинг учун уй бера олмаслигини айтяпти”, дейди Шавкат Йўлдошев.
Ҳозирда фуқароларга ваъда берилган хонадонлар вақтида топширилмаслиги ортидан турли ноқулайликлар келиб чиқмоқда.
“Янги кўприкларимиз яхши ва чиройли бўлди, баланд девор қурилди, лекин деворлар орқасидаги шароитлар жуда ёмон ҳолатда. Шуларни яхшиласа бўларди. Масалан, бир хил одамлар шароит ва канализация бўлмагани учун уйларини ташлаб, квартира олиб кетишди. Бир хил одамлар эса ярим ҳовлисида қолиб, ҳозирги кунгача ёмон шароитда яшаб келмоқда. Бизда ҳам худди шунақа аҳвол. Бир ўғлим билан мен эски ҳовлимизда қолганман, битта ўғлимни квартирага чиқарганман. Энди ўша ўғлимга мана шу икки хонали квартира олиб беришим керак эди”,






