Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди
2012 йилда туғилган бола тан жароҳатлари олган ва туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Андижон вилояти Хўжаобод туманида машина мактаб ўқувчисини пиёдалар йўлакчасида уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 7 декабр куни соат 11:10 ларда, А373 Тошкент-Ўш йўлининг Хўжаобод тумани “Фақирқишлоқ” МФЙ худудидан ўтган қисмида юз берган.
1984 йилда туғилган ҳайдовчи “Ласетти”ни бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини белгиланган жойдан кесиб ўтаётган, 2012 йилда туғилган П.И.ни уриб юборган.
Оқибатда, 12 ёшли мактаб ўқувчиси тан жароҳати олган ва Хўжаобод тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда, ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ Тергов бўлими ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026