Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Янги Тошкентда барпо этиладиган объектларни лойиҳалашда иштирок этмоқчи
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг DFA компанияси директори Жеймс Дауэн билан учрашув ўтказди.
Жеймс Дауэн Ўзбекистонда қурилиш ва меъморчилик соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди. Шунингдек, DFA компанияси республикадаги манфаатдор идора ва корхоналар билан ҳамкорликларни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
Музокара давомида Янги Тошкент шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган объектларнинг архитектура-қурилиш лойиҳаларини DFA компанияси мутахассислари иштирокида ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида DFA компанияси ва Ўзбекистоннинг манфаатдор идора ҳамда ташкилотлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишиб олинди.
DFA компанияси йирик, мураккаб ва замонавий архитектура лойиҳалари бўйича ўз хизматларини тақдим этади. Муассаса Лондонда таъсис этилган. Ҳозирги кунга қадар компания томонидан жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган.
Мавзуга оид
10:15
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
11:00 / 17.06.2026
Янги Тошкент мегаполиси ва транспорт коридорлари инвесторларга тақдим этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026