Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистондаги ресторандан 12 кишининг жасади топилди
Гудаури тоғ-чанғи курортидаги ҳинд ресторанидан 12 кишининг жасади топилди. Дастлабки экспертиза давомида вафот этган шахсларда зўравонлик аломатлари аниқланмаган.
Гуржистондаги Гудаури тоғ-чанғи курортидаги ҳинд ресторанидан 12 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, топилган жасадлар ресторан ходимларига тегишли бўлиши мумкин. Идора маълумотларига кўра, ҳалок бўлган 12 кишининг 11 нафари чет эллик, бир нафари эса Гуржистон фуқаросидир.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Гуржистон ИИВ гап бахтсиз ҳодиса ҳақида кетаётган бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
«Дастлабки экспертиза давомида жасадларда зўравонлик аломатлари аниқланмаган. Шунингдек, тергов маълумотларига кўра, ётоқхоналар ёнидаги ички ёпиқ хонага генератор ўрнатилган бўлган, афтидан, у ўтган куни объектга электр энергиясини узатиш тўхтатилганидан кейин ёқилган», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
13:49 / 04.07.2026
23 йиллик тарихий ташриф. Гуржистон билан алоқаларнинг яхшиланиши нега муҳим?
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026