Молдова Роман Абрамовични сайловларга аралашишда айблади
Молдова махсус хизматлари ўз ҳисоботида россиялик миллиардер Роман Абрамович мамлакатдаги сайлов ва референдум жараёнларидаги қонунбузилишларга алоқадор бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Фото: Getty Images
Россиялик миллиардер Роман Абрамович Молдовадаги президентлик сайловлари ва евроинтеграция бўйича референдумдаги қонунбузилишларга алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат махсус хизматлари хабар берди.
Молдова Ахборот ва хавфсизлик (SIS) директори Александру Мустяцэ томонидан 13 декабр куни тақдим этилган ҳисоботда Россиянинг сайлов жараёнларига аралашуви ҳақида сўз боради. Ҳужжатга кўра, Москвада Молдовадаги референдум ва сайловларни обрўсизлантиришга қаратилган тезкор марказ фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу марказни бошқариш эса молдовалик бизнесмен Илан Шорга ишониб топширилган ва у молиявий, медиа, техник ва логистика томонидан кенг ресурслар билан таъминланган. Мазкур фаолиятга кўмаклашганлар қаторида Роман Абрамович исми ҳам тилга олинади.
SIS ҳисоботида келтирилишича, 2023 йилда Шор Абрамович билан Францияда учрашган. Таъкидланишича, айнан Абрамович Молдова сайловларида иштирок этиш учун Шор томонидан тузилган «Победа» блокини қўллаб-қувватлаган. Ушбу блокка ҳуқуқий жиҳатдан кўмакни махсус хизматлар россиялик миллиардернинг шахсий ёрдамчиси деб атайдиган Рола Брентлин таъминлаган.
Молдовада президентлик сайловлари икки турда бўлиб ўтди: 20 октябр ва 3 ноябр кунлари. Сайловларда амалдаги президент Майя Санду ғалаба қозонди. Сайловларнинг биринчи тури билан бир вақтда мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи бўйича референдум ҳам ўтказилди — якунда фуқароларнинг аксарияти евроинтеграцияни қўллаб-қувватлади.
Илон Шор 2017 йилда банк фирибгарлик бўйича 7,5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилган. Аммо у ҳукм устидан шикоят киритган ва уй қамоғига ўтказилган эди. 2019 йил июнда Шор Молдовадан қочиб кетган, ўтган баҳорда эса у Россия фуқаролигини олгани маълум бўлган.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ИМВ давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизимида кутилаётган ўзгаришларга изоҳ берди
Ўзбекистон | 12:28
-
Бўстонлиқда қум-шағални ноқонуний қазиш оқибатида 4,5 млрд сўмлик зарар етказилди
Ўзбекистон | 12:26
-
“Қиз бола учун хавфсиз бўлгани сабаб Абу Дабида ўқишни танладим” – NYUAD талабаси Муxлиса Маматова
Жамият | 12:16
-
Трампнинг ортга тисарилиши. У нега божларни 90 кунга музлатиб қўйди?
Иқтисодиёт | 12:13
Мавзуга оид

10:33 / 05.04.2025
Россия Молдованинг уч дипломатини чиқариб юборяпти

22:37 / 02.04.2025
Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди

21:06 / 02.04.2025
WSJ: АҚШ депортация қилинадиган мигрантларни Молдовага жўнатмоқчи

08:05 / 29.03.2025