Исроил Жўлан тепаликларида яҳудийлар сонини ошириш режасини қабул қилди
Биз Жўланни сақлаб қоламиз, минтақада фаровонликни оширишда ва аҳолини кўпайтиришда давом этамиз, деди Исроил бош вазири.
Исроил ҳукумати Жўлан тепаликларида исроилликларнинг аҳоли пунктларини кенгайтириш режасини маъқуллаб, «уруш ва Суриянинг янги фронти воқеликларини ҳисобга олган ҳолда» ҳаракат қилаётганини айтди, деб ёзди The Jerusalem Post. Ҳисоботда Исроилнинг минтақадаги яҳудийлар сонини икки баравар ошириш режаси борлиги айтилади.
Бош вазир Бинямин Нетаняҳу шундай деди: «Жўланни мустаҳкамлаш Исроил давлатини мустаҳкамлайди ва бу айни пайтда айниқса муҳим. Биз уларни сақлаб қолишда, минтақада фаровонликни оширишда ва аҳолини кўпайтиришда давом этамиз».
Ушбу дастур учун 40 миллион шекел (11 миллион доллар) ажратиш режалаштирилган. Жўлан тепаликларида таълим, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва талабалар қишлоғини яратиш режалаштирилган. Янги аҳолини жойлаштириш учун ташкилий ривожланиш дастури ҳам жорий этилади.
2021 йилда Исроилнинг Нафтали Беннет ҳукумати Жўлан тепаликларида яҳудийлар сонини икки баравар оширишни назарда тутувчи демографик режа учун тахминан 317 миллион доллар ажратган, у 7300 га яқин уй қуриш ва Исроилдан 23 минг янги кўчманчиларни жалб қилишни назарда тутган эди.
Суриянинг Жўлан тепаликлари 1967 йилда «Олти кунлик» урушдан кейин Исроил томонидан босиб олинган. 9 декабр куни Нетаняҳу ушбу ҳудуд «Исроил ҳукмронлиги остида абадий қолади» деди.
Мавзуга оид
16:24 / 15.12.2024
Дамашқ ва Ҳалаб Туркияники бўлиши мумкин эди – Эрдўған
13:53 / 15.12.2024
Асад қай тарзда Россия пропагандаси учун ноқулай иттифоқчига айланди?
08:04 / 15.12.2024
Reuters журналистлари Башар Асаднинг Суриядаги сўнгги куни тафсилотларини аниқлашди
23:36 / 14.12.2024