Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиянинг нуфузли университетларидан бири Ўзбекистонда филиал очишни режалаштиряпти
Ўзбекистонда Эссекс университети филиалини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Эссекс университетининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректори Ванесса Поттер билан учрашув ўтказдилар.
Томонлар олий таълим ва илмий тадқиқотлар, жумладан, икки томонлама диплом бериш дастурлари, ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, мазкур университет филиалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Проректор Ванесса Поттер Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шароитларни юқори баҳолади. "Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини жорий этишдан манфаатдормиз. Ҳозир кунда университетнинг Ўзбекистонда расмий филиалини ташкил этиш масаласи кун тартибидаги муҳим масала ҳисобланади", - деди у.
Музокаралар якунида мазкур йўналишдаги мулоқотни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.
Эссекс университети 1964 йилда ташкил этилган. Таълим муассасаси Британия ҳукуматига тегишли. Ҳозирги кунда мазкур олий таълим муассасасида салкам 17 минг талаба таҳсил олмоқда.
Муассасада 2562 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритади. Бу ерда талабаларга муҳандислик ва физика соҳаларидан ташқари бизнес бошқаруви, ижтимоий фанлар ва IT йўналишларида сабоқ берилади.
Мавзуга оид
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
11:07 / 15.12.2025
Ўзбекистон университетлари ЕИ тадқиқот дастурларида иштирокини кучайтиради
09:31 / 15.12.2025