Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ғарбий Бенгалия штати маъмурий маркази Колката шаҳрида қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.
Мазкур тадбирлар доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Juneja Group гуруҳи раиси ва CLC Tanners Association чарм саноати уюшмаси президенти Рамеш Жунежа билан тери тайёрлаш, хомашёни чуқур қайта ишлаш, чарм-пойабзал, атторлик ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ўрганилди.
Рамеш Жунежа Ўзбекистонда ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик учун яратилган қулай шароитларни юқори баҳолаб, мамлакат билан шериклик ўрнатишдан манфаатдорлик билдирди. Компания делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифини ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.
East India Pharmaceutical Works Ltd. компанияси бошқарувчи директори Дебарши Дуттагупта билан учрашув чоғида мамлакатимизда фармацевтика соҳасини янада ривожлантириш бўйича эришилаётган натижалар, дори-дармон тайёрлашга ихтисослашган эркин иқтисодий зоналар, хусусан, Tashkent Pharma Park кластери фаолияти ҳақида маълумот тақдим этилди.
Дебарша Дуттагупта Ўзбекистонда сўнгги йилларда хорижий инвесторларга тақдим этилаётган жозибадор имкониятлардан келиб чиқиб, биргаликда ҳаётга татбиқ этиш учун амалий таклифларни илгари сурди.
Элчихона вакиллари, шунингдек, PC Chandra Jewellers компанияси билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш, Oodlabar Co. Ltd компанияси билан чой қадоқлашни йўлга қўйиш, KIC Group компанияси билан қурилиш ва тиббиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш, Techno India University университети билан таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш, ITC Royal Bengal меҳмонхонаси билан туризм ва меҳмондўстлик соҳасида шериклик қилиш бўйича амалий лойиҳаларни ўрганиб чиқдилар.
Мавзуга оид
20:02 / 17.12.2024
Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ чекловларни кучайтирди
21:54 / 12.12.2024
Ҳиндистон ва Россия нефт бўйича тарихий келишувга эришди — ОАВ
11:36 / 12.12.2024
Заргарлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилиши мумкин
23:45 / 09.12.2024