Ўзбекистон | 18:40 / 21.12.2024
6981
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Магдебург шаҳрида юз берган фожиа оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Германия президентига таъзия йўллади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Германиянинг Магдебург шаҳрида юз берган фожиа оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан президент Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез орада шифо топишини тилади.

20 декабр куни Магдебургдаги рождество бозорига ташриф буюрувчилар устига катта тезликда машина ҳайдалиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ инсон жароҳат олди.

Welt газетасининг ёзишича, ҳужум қилган шахс 1974 йилда туғилган эркакдир. У - Саудия Арабистонидан 2006 йилда Германияга келган шифокор.

Der Spiegel ҳафталиги 50 ёшли гумонланувчи Талеб А. психиатр ва психотерапевт эканини аниқлади. Frankfurter Rundschau газетаси у ҳақида 2019 йилнинг март ойида шундай ёзган: «Толиб ал-Абдулмоҳсен 2006 йилдан бери Германияда яшайди. У Германияга психотерапевт сифатида малака ошириш учун ташриф буюрувчи шифокор сифатида келган ва кейин бу ердан бошпана сўраган. 44 ёшли эркак сиёсий қочқин мақомига эга».

Мавзуга оид