Норвегияда поездлар ҳаракати бутунлай тўхтатилди
Норвегиядаги барча поездлар ҳаракати тўхтатилгани маълум қилинди. Бунга поездлар ва диспетчерлик пунктлари ўртасидаги алоқа тизимида носозлик кузатилаётгани сабаб бўлган.

Фото: Pixabay
Норвегияда темир йўл ҳаракатини ривожлантириш ва бошқариш давлат агентлиги Bane Nor мамлакатдаги барча поездлар ҳаракати тўхтатилганини маълум қилди. Бунга поездлар ва диспетчерлик пунктлари ўртасидаги алоқа тизимида носозлик кузатилаётгани сабаб бўлган.
Қайд этилишича, носозлик тўғрисидаги хабарлар маҳаллий вақт билан соат 07:55 та пайдо бўлган. Шундан кейин компания чекловларни 20:00 га қадар бир неча бор узайтирган. Норвегиядаги қатор шаҳарларда поездлар йўналиши бўйлаб автобус қатновлари йўлга қўйилган.
Bane Nor йўловчиларнинг белгиланган манзилгача такси пуллари ёки муқобил транспортга етиб бора олмай меҳмонхонада қолганларнинг тўловларини қоплаб беришни ваъда қилган. Ҳаракат қачон тикланиши ҳозирга номаълум.
«Биз мазкур воқеа ташқи таъсир ёки кимдир қасддан қилгани сабаб юзага келган деган гумонда эмасмиз. Бизнингча, муаммо дастурий таъминотда. Хатолик тизимнинг қаерида рўй бераётгани бўйича тахминимиз бор, аммо ҳозирча унинг асосий сабабини топа олмадик», — дейди Bane Nor матбуот котиби Ойстейн Ставдал Паулсен.
Норвегия транспорт вазири Йон-Ивар Нюгорд поездларнинг тўхтатилишига боғлиқ вазият чорасизликдан келиб чиққанини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, вазирлик Bane Nor билан диалог олиб бормоқда.
Мавзуга оид

16:49 / 15.02.2025
Таълим олиш соғлиқ учун фойдали экани исботланди

22:58 / 04.02.2025
НАТО собиқ бош котиби Норвегия молия вазири этиб тайинланди

21:45 / 28.01.2025
Норвегия электромобилларга тўлиқ ўтган дунёдаги биринчи давлатга айланиши мумкин

16:59 / 11.01.2025