Хитой энг тез тижорат поездини тақдим этди
Ижтимоий тармоқларда «ўқ» лақабини олган поезд 2025 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Фото: CCTV
Хитой соатига 450 километр тезликка эриша оладиган Fusing CR450 тезюрар поезди прототипини тақдим этди.
iXBT хабарига кўра, поезд China State Railway Group миллий темир йўл тармоғи оператори томонидан Пекинда тақдим этилган.
Хитой ижтимоий тармоқларда «ўқ» лақабини олган поездни 2025 йилдаёқ ишга туширишни режалаштирмоқда. У 400 км/соат крейсер тезлигида йўловчи ташишни амалга оширади ва келажакда ўзидан олдинги CR400 поезди ўрнини эгаллаши керак. Ҳозир у Хитой темир йўлларида соатига 350 километр тезликда ҳаракатланади.
Янги авлод поезди учун янгиланган темир йўл технологиялари асосида янги инфратузилма яратиш режалаштирилган.
Ҳозир Хитойда фойдаланилаётган тезюрар поездлар максимал тезликни соатига 350 километрга етказа олади. CR450 ҳаракатлана бошласа, Пекин-Шанхай тезюрар поездининг 4 соатлик қатнов вақти 2,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.
2023 йил июн ойида Фуцзян провинциясида ўтказилган синов пайтида поезд соатига 453 километр тезликка эришган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

14:34 / 15.03.2025
Хитой, Россия ва Эрон барча ноқонуний санкцияларни бекор қилишга чақирди

14:31 / 15.03.2025
Ўзбекистон ва Хитой миграция соҳасида ҳамкорлик қилади

13:46 / 14.03.2025
Хитой пандемия келиб чиқиши масаласида вазминликка чақирди

22:06 / 13.03.2025