Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX илк бор Starship’ни бортига сунъий йўлдошлар ортилган ҳолда космосга учиради
Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг баланд космик кема бўлиб, 150 тоннагача юкни кўтаришга қодир. 112 метрли ракета тизими Жанубий Техасдаги космодромдан старт олади.
Американинг SpaceX компанияси 13 январ куни Starship ракета тизимини еттинчи бор учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Space.com хабар берди.
Қайд этилишича, 112 метрли Starship ракета тизими Жанубий Техасдаги космодромдан старт олади.
Starship’нинг 50 метрга етадиган Ship номли юқори қисми олдинги учта парвозда бўлгани каби Ҳинд океанига қўнишни амалга оширади. SpaceX, шунингдек, еттинчи миссия доирасида янги даражага чиқишга ҳам уринмоқда.
Тарихда биринчи марта Ship 10 та сунъий йўлдош макети кўринишидаги фойдали юкни космосга олиб чиқади — улар Starlink сунъий йўлдошлари каби оғирлик ва ўлчамга эга.
Компаниянинг ҳисоблашича, Starship 40 мингдан ортиқ космик аппаратни ўз ичига оладиган улкан сунъий йўлдошлар «юлдузлар туркумини»ни якунлашга хизмат қилади.
Starship лойиҳаси оммага 2019 йилда намойиш этилган. Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг баланд космик кема бўлиб, 150 тоннагача юкни кўтаришга қодир. Ракета тизими икки қисмдан иборат: 33 двигателли Super Heavy ракетаси ва Starship кемаси. Starship Ер орбитасидан ташқарига, Ой ва Марсга учиш учун мўлжалланган.
Бунга қадар Starship олти маротаба учирилган, аммо синовларнинг фақат иккитаси — 2024 йил март, июн, октябр ва ноябрдагиси муваффақиятли якунланган.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
08:50 / 12.06.2026
SpaceX тарихдаги энг йирик IPOʻни амалга оширди
08:30 / 08.06.2026