SpaceX олтинчи марта Starship ракетасини синовдан ўтказди. Парвозни Доналд Трамп ҳам кузатиб борди
Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг баланд космик кема бўлиб, 150 тоннагача юкни кўтаришга қодир. Космик кема прототипига эга ташувчи ракета Техасдаги Бока-Чика космодромидан старт олди.

Фото: AP
SpaceX компанияси 19 ноябр куни кечқурун космик кема прототипига эга Starship ракета ташувчисининг олтинчи маротаба синов парвозини амалга оширди.
Ракета Техасдаги Бока-Чика космодромидан старт олган. Кўп марталик тезлаштиргич олдинги синовлардаги каби старт майдончасига қайтиши керак эди, аммо номаълум сабабларга кўра у учирилганидан бир неча дақиқа ўтиб Мексика бўғозига келиб қўнди. Ракетанинг юқори поғонаси ўз миссиясини муваффақиятли бажарди ва учирилганидан 1 соат 5 дақиқа ўтиб, Ҳинд океани сувларига қўнди.
Парвозни бу сафар компания асосчиси Илон Маск билан бирга АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп ҳам кузатиб борди. Аввалроқ у «Ердан ажралган энг катта объект»нинг учирилишини томоша қилиш учун «буюк Техас штати»га йўл олгани ҳақида ёзганди. CBS News’нинг эслатишича, Трамп ўзининг сайловолди кампанияси вақтида Маскни янги муддатининг охирига қадар «ушбу ракеталарни Марсга учиришга» чақирган.
Starship лойиҳаси оммага 2019 йилда намойиш этилган. Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг баланд космик кема бўлиб, 150 тоннагача юкни кўтаришга қодир. Ракета тизими икки қисмдан иборат: 33 двигателли Супер Ҳеавй ракетаси ва Starship кемаси. Starship Ер орбитасидан ташқарига, Ой ва Марсга учиш учун мўлжалланган.
Бунга қадар Starship беш маротаба учирилган, аммо синовларнинг фақат иккитаси — 2024 йил март, июн ва октябрдагиси муваффақиятли якунланган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди
Жаҳон | 18:18
-
Илон Маск 2026 йил охирида одамсифат робот Марсга учишини эълон қилди
Фан-техника | 18:03
-
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 17:51
-
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13
Мавзуга оид

21:48 / 14.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда

20:18 / 14.03.2025
Трамп: «Путин билан жуда яхши ва самарали музокара ўтказдик»

19:08 / 14.03.2025
АҚШ сенаторлари Трампнинг Tesla тадбиридаги иштирокини текширишга чақирмоқда

18:03 / 14.03.2025