Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк 9 та банкка огоҳлантириш берди ва учта молия ташкилотини жаримага тортди
Огоҳлантириш олган банклар регуляторнинг кўрсатмаларига, шунингдек, валюта ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилмаган.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ўтган йилнинг декабр ойидаги йиғилишларида 37 та масалани кўриб чиққан ва тегишли қарорлар қабул қилган. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йиғилишлар давомида кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши ҳамда тижорат банклари, микромолия ташкилоти ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинган.
Тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига, шунингдек, валюта ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилмагани учун 9 та банк, иккита ломбард ва битта микромолия ташкилоти чора ҳамда санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун битта банк, битта ломбард ва битта микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026