Жаҳон | 21:39 / 14.01.2025
1570
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон хорижликлар учун банк карталарининг амал қилиш муддатини чеклади

Қарор «наркотик моддалар ва рақамли активларнинг ноқонуний айланиши соҳасида банк хизматларидан фойдаланиш хавфини минималлаштириш мақсадида» қабул қилинган.

Фото: Getty Images

Қозоғистон ҳукумати норезидентлар учун тўлов карталарининг амал қилиш муддатини 12 ойгача чеклади. Бу ҳақда Қозоғистон молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги (АРРФР) хабар берди.

Қайд қилинишича, қарор «наркотик моддалар ва рақамли активларнинг ноқонуний айланиши соҳасида банк хизматларидан фойдаланиш хавфини минималлаштириш мақсадида» қабул қилинган.

АРРФР янги қоидалар амалдаги тўлов карталарига тааллуқли эмаслигини тушунтирди. Бундан ташқари, ишбилармонлар, дипломатлар ва инвесторлар учун карталарнинг амал қилиш муддати чекланмайди. Бошқа нарсалар қаторида, АРРФР ҳар бир мижозга очиладиган тўлов карталари сонини ҳам камайтирган.

Аввалроқ MarketOverview Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигига таяниб, 2022 йилдан 2024 йилгача 695 минг россиялик маҳаллий банклардан карта олган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Octobank «Барқарор» прогноз билан Moody’s халқаро кредит рейтингига сазовор бўлди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди