Жаҳон | 22:15 / 15.01.2025
1865
2 дақиқада ўқилади

Meta компанияси 3,6 мингга яқин ходимини ишдан бўшатади

Facebook, Instagram ва WhatsAppʼга эгалик қилувчи компания ҳужжатларига кўра, қисқартиришлар «самарадорлиги паст бўлган ходимлардан тезроқ қутулиш» ва ушбу лавозимларга иқтидорли инсонларни ёллаш мақсадида амалга оширилади.

Фото: AP Photo

Facebook, Instagram, Threads ва WhatsApp каби платформаларга эгалик қилувчи Meta компанияси иш самарадорлиги паст бўлган ходимлардан қутулиш мақсадида 5 фоизга яқин штатини қисқартирмоқчи. Бу ҳақда компания ички хизмат ҳужжатига таяниб, Bloomberg хабар берди. Ушбу янгиликдан кейин Meta акциялари қиймати 2,3 фоизга тушиб кетган.

Учинчи чоракдаги даромадлар тўғрисидаги ҳисоботга кўра, Meta компаниясида бутун дунё бўйлаб 72 минг 404 нафар ходим фаолият юритади — бу қисқартиришлар 3,6 мингга яқин ишчига таъсир кўрсатишини англатади. Хизмат варақасида айтилишича, ишдан бўшатилган ходимларга компенсация тўланади.

Қайд этилишича, АҚШдаги ишчилар ўзлари билан шартнома бекор қилиниши тўғрисида 10 феврал куни, Қўшма Штатлардан ташқарида бўлган ходимлар эса кейинроқ хабардор қилинади.

Meta’га кўра, қисқартиришлар «самарадорлиги паст бўлган ходимлардан тезроқ қутулиш» ва ушбу лавозимларга иқтидорли инсонларни ёллаш мақсадида амалга оширилади. «Жорий йил таранг кечади ва мен жамоамизда яхши инсонлар ишлашига ишонч ҳосил қилишни истайман», — дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Meta корпорацияси ўз платформалари — Facebook, Instagram ва Тҳреадс Threads микроблоглар сервисида фактчекерлар хизматидан воз кечишини маълум қилганди. Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, жорий тизим «жуда кўп хато ва цензура мавжуд нуқтага етиб келган». «Биз қоидаларни соддалаштирамиз ва ўз платформаларимизда сўз эркинлигини қайтарамиз», — деган у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди