Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк 100 граммли олтин қуймаларни сотувга чиқаради
17 январдан бошлаб тижорат банкларида оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймани ҳам сотиб олиш мумкин бўлади. Бунгача 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймалар сотуви йўлга қўйилганди.
Марказий банк 17 январдан бошлаб 5, 10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймани тижорат банклари орқали сотувга чиқаради.
Регулятор буни аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсадида амалга ошираётганини маълум қилди.
Қайд қилинишича, қуймалар махсус ҳимоя қадоғида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб, серия рақамига эга бўлади. Олтин қуймаларнинг сотиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилинади. Қадоғи бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида эгасидан қайта сотиб олиниши ҳам мумкин.
Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов қилинади.
Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мумкин.
Маълумот ўрнида, Марказий банк томонидан олтин қуймаларнинг 15 январ куни эълон қилинган нархлари қуйидагича:
- 5 гр – 5 млн 728 минг;
- 10 гр – 11 млн 457 минг сўм;
- 20 гр – 22 млн 913 минг сўм;
- 50 гр – 57 млн 284 минг сўм.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026