Ҳамас гаровга олинган айрим шахсларни ҳафта охиригача озод қилади
ЦАҲАЛ 33 нафар гаровга олинганларнинг оилаларига уларнинг яқинлари Исроилнинг Ҳамас билан келишуви биринчи босқичида озод этилишини айтди. Дастлабки асирлар 19 январдаёқ озод этилиши мумкин эди.

Фото: Itai Ron / Reuters
Исроилнинг ўғирлаб кетилган ва бедарак йўқолганлар иши бўйича бошқармаси 2023 йил 7 октябр куни Исроилга қилинган ҳужум чоғида Ҳамас ва бошқа Фаластин гуруҳлари томонидан гаровга олинган 33 кишининг оилаларига, уларнинг яқинлари Ҳамас ва Исроил ўртасидаги келишувнинг биринчи босқичида озод этилиши ҳақида расман хабар берди. Бу ҳақда 17 январ, жума куни озод этилиши керак бўлганлар рўйхатини эълон қилган Исроил оммавий ахборот воситалари маълумот тарқатди.
Унга кибуцалар ва "Нова" мусиқа фестивалидан ўғирлаб кетилган беш аёл, икки бола, Исроил озодлик армиясида (ЦАҲАЛ) хизмат қилган беш аёл, 50 ёшдан ошган 10 эркак ва 50 ёшгача бўлган 11 киши бор. Озодликка чиқариладиганлар орасида Нир-Оз кибуцасига ҳужум пайтида оиласи билан асирга олинган Россия ва Исроил фуқароси Александр Труфанов ҳам бор. Унинг отаси ўлдирилган. Труфановнинг онаси ва бувиси 2023 йилнинг ноябрида, келини эса декабр ойида Ҳамас билан келишув доирасида озод этилган.
Бир кун аввал Россия ТИВ ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Ҳамас сиёсий бюроси раиси ўринбосари Муса Абу-Марзуқ ўртасидаги телефон суҳбати ҳақида хабар берган эди. Идора маълумотларига кўра, Богданов аввалроқ Ҳамаснинг хориждаги сиёсий бюроси раиси Холид Машъал билан гаплашган. Айтилишича, музокаралар чоғида Богданов Труфановни зудлик билан қўйиб юборишни талаб қилган.
Исроил ҳукумати Ҳамас билан келишувни тасдиқлади
Исроил ҳукумати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олганларни озод қилиш бўйича Ҳамас гуруҳи билан келишувни ниҳоят тасдиқлади. Бу ҳақда 18 январга ўтар кечаси бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг идораси хабар берди.
Бош вазир идораси ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш 19 январ, якшанба куниёқ бошланишини айтди. Вазирлар маҳкамаси йиғилиши саккиз соат давом этди.
Американинг Axios порталига кўра, Нетаняҳу коалицион ҳукуматидаги 24 вазир келишув учун овоз берган, саккиз нафари қарши чиққан. AP агентлиги таъкидлаганидек, ҳукумат йиғилиши яҳудийларнинг шабат куни ишламаслик анъаналарига зид равишда ўтказилди, бу фақат истисно ҳолларда бўлади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
-
Доналд Трамп Россия—Украина урушида Байден, Зеленский ва Путинни айблади
Жаҳон | 00:35
-
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди
Жаҳон | 00:15
-
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
Жаҳон | 23:23 / 14.04.2025
Мавзуга оид

08:11 / 14.04.2025
Исроил армияси Ғазода 1,2 кмлик туннелни йўқ қилди

19:47 / 13.04.2025
Исроил авиазарбаси Ғазо шаҳридаги охирги шифохонанинг бир қисмини вайрон қилди

13:49 / 12.04.2025
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида яна бир мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

10:47 / 11.04.2025