Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
Бекатда хизмат олиб бораётган наряд ходимлари жабрланган фуқарони вагон тагидан чиқариб олган. Бош прокуратурага кўра, ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент метрополитенида 19 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, 17 январ куни соат 22:40 ларда Қўйлиқ йўлининг «Турон—Дўстлик» йўналишида ҳаракатланаётган электропоезд «Олмос» бекатига кириб келаётган вақтида, 2006 йилда туғилган йигит ўзини унинг остига ташлаган.
Бекатда хизмат олиб бораётган наряд ходимлари жабрланган фуқарони вагон тагидан чиқариб олган. Йигит тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган.
Таъкидланишича, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралда пойтахт метополитенининг «Мирзо Улуғбек» бекатида ўзини поезд тагига ташлаган эркак воқеа жойида вафот этганди. 2023 йилда «Қўйлиқ» бекатида ҳам шу каби ҳолат юз берган — бир эркак ўзини поезд тагига ташлаган эди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026