Темур Кападзе Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Темур Кападзе миллий жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини расман тасдиқлади.

Фото: UFA
Қайд этилишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий жамоа бош мураббийлиги учун бир қатор номзодларни ўрганиб чиққан ва таҳлил қилган. Маҳаллий ва хорижлик тажрибали мутахассислар билан музокаралар ўтказган. Шу билан бирга, мураббийлар кенгаши томонидан тақдим этилган тавсиялар ҳам батафсил кўриб чиқилган.
«Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи ўйинларига оз вақт қолганини ҳисобга олиб, жамоа ва футболчилар билан яқиндан таниш бўлган, узоқ йиллар давомида миллий жамоа сафида тўп сурган ҳамда бош мураббий ва ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган, шунингдек, Ўзбекистон Олимпия жамоаси билан тарихий натижага эришган Темур Кападзе номзоди илгари сурилди. Ҳозирги юзага келган ҳолатда ЎФА айнан Кападзенинг мураббийлик истеъдоди, масъулияти, жамоа аъзолари орасида мавқеи, қолаверса доимо юқори мақсад сари интилиш каби жиҳатлари орқали муҳим учрашувларда ижобий натижа кўрсатишига ишонади», — дейилади ташкилот хабарида.
Таъкидланишича, Темур Кападзе айни кунларда Қатарда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоасига қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 43 ёшли Темур Кападзе 2024 йилда Ўзбекистон олимпия жамоасини футболимиз тарихида илк бор Олимпиадага олиб чиққан ва якунда Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 27 январ куни Доҳада Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу баҳсга асосан Суперлигада тўп сураётган ўйинчилар жалб этилган. Миллий жамоамиз 20 март куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Тошкентда Қирғизистонни қабул қилса, 25 март куни Теҳронда Эрон миллий жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу баҳслардаги муҳим очколар жамоамизга илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини келтириши мумкин. Вакилларимиз ҳозирда 13 очко билан А гуруҳида 2-ўринда бормоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мерц: Европа Трампни Россияга қарши санкциялар кучайтирилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 09:02
-
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди
Жамият | 08:35
-
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
Жаҳон | 08:24
-
Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи бошланди
Ўзбекистон | 08:03
Мавзуга оид

14:32 / 29.03.2025
“Менинг вазифам футболчиларнинг ишини осонлаштириш” – Темур Кападзе

21:08 / 28.03.2025
Теҳрон энди қўрқинчли эмас. Ўзбекистонни мундиалга яқинлаштирган ўйин ҳақида

15:16 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан

17:29 / 22.03.2025