Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди — инфографика
Жо Байденни ёши учун танқид қилиб, унинг довдираши ва янглиш гаплари учун ҳазил қилиш имкониятини қўлдан чиқармай келган Доналд Трамп Оқ уйга АҚШнинг энг кекса президенти сифатида қайтди.
20 январ куни ўтказилган инаугурация вақтида Трамп 78 ёш ва етти ойлик бўлган — бу 2021 йилда мамлакат президенти лавозимига киришган Байденнинг ўша вақтдаги ёшидан қарийб олти ойга катта демак. Республикачининг ўзи когнитив тестларни яхши ечиши ва идеал жисмоний ҳолатда эканини таъкидлаб келади.

«РБК» нашри ҳисоб-китобларига кўра, америкалик етакчиларнинг ўрта ёши 56 йилни ташкил этади. Pew Research Center сўровлари натижасида келтирилишича, Америка аҳолисининг 49 фоизи президентлик учун энг яхши ёшни 50 деб ҳисоблайди, респондентларнинг фақат 3 фоизи давлат раҳбари учун оптимал ёш — 70 ва ундан юқори ёшлар эканини билдирган.
Дунёдаги вазият

Доналд Трамп ўз ҳамкасблари фонида яққол ажралиб турмайди. Чунки «Катта йигирматалик» давлатлари раҳбарлари асосан 70-80 ёш оралиғида. Улар орасида фақат иккита давлат етакчиси АҚШ раҳбаридан катта — бу Бразилия президенти Лула да Силва (79 ёш) ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд (89 ёш).
Мавзуга оид
20:24 / 23.12.2025
Доналд Трамп Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф қилди
18:22 / 23.12.2025
Трамп Тўқаевга Оқ уйнинг «рамзий калити»ни совға қилди
15:57 / 23.12.2025
«Биз Гренландияни олишимиз керак» — Трамп минерал ресурсларга бой оролга кўз тикмоқда
09:00 / 23.12.2025