Полша президенти Дуда «Шимолий оқим» қувурини демонтаж қилишга чақирди
«Шимолий оқим» демонтаж қилиниши керак. Бу Украина, Полша, Словакия ва бошқа Марказий Европа мамлакатлари учун жуда катта хавф туғдиради», деди Анжей Дуда.

Фото: BBC
Полша президенти Анжей Дуданинг айтишича, Москва ва Киев тинчлик келишувига эришган тақдирда ҳам Россия газини Европага етказиб беришни тиклаб бўлмайди. Унинг сўзларига кўра, 2022 йилдан бери фойдаланилмаётган «Шимолий оқим» газ қувурлари «демонтаж қилиниши керак».
«Умид қиламанки, Европа етакчилари бундан сабоқ олади... ва бу қувурлар орқали газ оқимини ҳеч қачон қайта бошламасликка қарор қилади. «Шимолий оқим» демонтаж қилиниши керак. Бу Украина, Полша, Словакия ва бошқа Марказий Европа мамлакатлари учун жуда катта хавф туғдиради», деди Анжей Дуда BBC билан суҳбатда.
Полша президенти қўшимча қилганидек, «Шимолий оқим» орқали газ етказиб берилиши ҳам энергия, ҳам иқтисодий хавф туғдиради. Унинг фикрича, улар «иқтисодий маънода Россиянинг Европа устидан ҳукмронлиги» деган маънони англатади.
Январ ойи бошида ўта ўнг қанот AfD партиясидан Германия канцлери лавозимига номзод Германия сайловларида ғалаба қозонса, «Шимолий оқим» фаолиятини қайта бошлашини маълум қилган эди.
Россиядан Германияга олиб борувчи Болтиқ денгизидаги «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим-2» газ қувурларининг тўрт тармоғидан учтаси 2022 йил сентябр ойи охирида портлатилди. Шу пайтда уларнинг ҳеч бирида газ ташилмаган.
2024 йил сентябрида Германияда «Шимолий оқим 1» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларини портлатиш билан боғлиқ иш бўйича ҳибсга олиш учун бир қанча ордер чиқарилди. Диверсияда Украина сувга шўнғиш маркази Dive Team ва Америка шўнғиш бўйича инструкторлар ассоциацияси (PADI) ходими Владимир Журавлёв гумонланмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, Журавлёв ва унинг шериклари 2022 йил сентябр ойида Bavaria Cruiser 50 Andromeda елканли яхтасида Росток портидан чиқиб кетишган. Кейинчалик улар Болтиқ денгизи тубидаги қувурларга портловчи моддалар ўрнатгани тахмин қилинмоқда. Бу ишда ундан ташқари яна беш киши (тўрт эркак ва бир аёл) иштирок этган.
Киев Украинанинг саботажга алоқадорлигини рад этади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
Шавкат Мирзиёев OTP Group Бошқаруви раиси Шандор Чани билан учрашди
Ўзбекистон | 19:00
-
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
Жамият | 18:52
-
Трамп ижтимоий тармоқлардан шаҳвоний-дипфейк тасвирларни ўчиришни талаб қилувчи қонунни имзолади
Жаҳон | 18:51
Мавзуга оид

11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади

21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади

11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади

20:44 / 02.05.2025