Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил 1 июндан чегара пунктларида автотранспортларнинг электрон навбат тизими жорий этилади
Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (Service area ва Service point) объектлари ташкил қилинади.
“Ўзбекистон транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар белгиланди, жумладан:
- автомобил, темирйўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташиш умумий ҳажмини камида 2 бараварга ошириш;
- транспорт ва логистика хизматлари экспортини 2 бараваргача ошириш;
- контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 баробарга ошириш;
- Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистоннинг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш.
Юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚС нол ставкада қўлланади.
2025 йил 1 июндан давлат чегараси орқали автомобил ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.
Халқаро автомобил транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро автомобил транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.
Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (Service area ва Service point) объектлари ташкил этилади.
Мавзуга оид
18:50 / 16.07.2026
Автомобил ва кўчмас мулкни сотиш ё гаровга қўйишни MyGov орқали тақиқлаш имконияти яратилади
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
15:39 / 09.07.2026
“30 ёшдан ошган” машиналар эгаларидан экологик компенсация ундириш ғоясидан воз кечилди
20:20 / 06.07.2026