Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Россия Rheinmetall компанияси раҳбарига суиқасд уюштиришни режалаштирганини тасдиқлади
Германия компанияси Украина учун қурол ишлаб чиқаради. НАТО вакилининг айтишича, Россия ҳукумати Европада қотиллик жиноятини амалга оширадиганларни интернет орқали ёлламоқда.
Россия Германиядаги Rheinmetall қурол ишлаб чиқарувчи компанияси раҳбари Армин Паппергерни ўлдиришни режалаштирган. Бу ҳақда НАТО вакили Жеймс Аппатурай Европа парламентининг гибрид уруш бўйича қўмитаси йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Politico.
«Охирги икки йилда биз НАТО давлатларида саботаж ҳолатларига гувоҳ бўлдик. Бу билан мен поездларнинг релсдан чиқиши, ўт қўйишлар, сиёсатчилар мулкига ҳужум, соҳа етакчиларини ўлдириш мақсадида фитна, масалан, Rheinmetall раҳбарини ўлдириш режасини назарда тутмоқдаман, аммо бошқа фитналар ҳам бўлди», — дейди Аппатурай.
Унинг таъкидлашича, Паппергерни ўлдириш мақсад қилинган фитнага АҚШ ва Германия разведкалари томонидан чек қўйилган. Амалдорнинг айтишича, бу ягона режа бўлмаган — унинг сўзларига кўра, тадбиркорни қатор жиноятлар серияси доирасида ўлдириш режалаштирилган. НАТО вакилининг маълум қилишича, Россия ҳукумати Европада қотиллик жиноятини амалга оширадиганларни интернет орқали ёлламоқда. Кўпинча «жиноий гуруҳлар ёки бирор нарсанинг фарқига бормайдиган ёшлар», шунингдек, мигрантлар ижрочига айланмоқда, дея қўшимча қилади Аппатурай.
2024 йил июлда CNN телеканали АҚШ разведкасидаги манбасига таяниб, Россия ҳукумати Rheinmetall раҳбари Армин Паппергерга суиқасд тайёрлагани тўғрисида хабар берганди. Вашингтон ушбу маълумотни Берлинга тақдим этиши орқали жиноятнинг олди олинган. Паппергер Financial Times’га берган изоҳида фитна тафсилотларини билмасада, CNN маълумотига ишонишига шама қилган. Кремл CNN’нинг хабарини «фейк» деб атаб, «бу каби хабарларга жиддий қараб бўлмаслигини» таъкидлаган.
Rheinmetall концерни — дунёдаги энг йирик артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчилардан. Россия Украинага бостириб кирганидан кейин компания заводида Германия ва ЕИнинг бошқа давлатлари ҳарбий ёрдам пакетлари доирасида Киевга тақдим этаётган қуроллар ишлаб чиқарилмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 02.06.2026
Линколндан Трампгача: суиқасдга учраган АҚШ президентлари
22:35 / 25.05.2026
АҚШ Адлия вазирлиги Оқ уй яқинидаги отишмани Трампга қарши янги суиқасд деб атади
20:07 / 04.05.2026
Европа разведкаси: Путин суиқасддан ва Россия элитаси иштирокидаги тўнтаришдан хавфсирамоқда
20:43 / 22.02.2026