Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мингдан ортиқ дорихонада дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш ҳолатларни аниқланганини маълум қилди.
FAIR TECH ягона ахборот тизими орқали республика ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Жумладан,
- Қорақалпоғистон Республикасида 88 та дорихона (38 та улгуржи ва 50 та чакана);
- Андижон вилоятида 49 та дорихона (44 та улгуржи ва 5 та чакана);
- Бухоро вилоятида 50 та дорихона (7 та улгуржи ва 43 та чакана);
- Жиззах вилоятида 106 та дорихона (25 та улгуржи ва 81 та чакана);
- Қашқадарё вилоятида 43 та дорихона (9 та улгуржи ва 34 та чакана);
- Навоий вилоятида 118 та дорихона (30 та улгуржи ва 88 та чакана);
- Наманган вилоятида 119 та дорихона (65 та улгуржи ва 54 та чакана);
- Самарқанд вилоятида 182 та дорихона (72 та улгуржи ва 110 та чакана);
- Сурхондарё вилоятида 18 та дорихона (17 та улгуржи ва 1 та чакана);
- Сирдарё вилоятида 65 та дорихона (15 та улгуржи ва 50 та чакана);
- Тошкент вилоятида 134 та дорихона (20 та улгуржи ва 114 та чакана);
- Фарғона вилоятида 36 та дорихона (13 та улгуржи ва 23 та чакана);
- Хоразм вилоятида 36 та дорихона (18 та улгуржи ва 18 та чакана);
- Тошкент шаҳрида 228 та дорихона (80 та улгуржи ва 141 та чакана).
Олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 мингта ҳолатда жами 11,6 миллиард сўм миқдорида асоссиз даромад олингани аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилган.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
16:32 / 14.05.2026