Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгия техник носозлик сабаб ўз ҳаво ҳудудини ёпди
Skeyes авиадиспетчерлик компаниясининг компютер тизимида носозлик юзага келди. Шу боис Белгия ўз ҳаво ҳудудини барча авиақатновлар учун вақтинча ёпишга мажбур бўлди.
Фото: IEG America
Белгия ҳаво ҳудуди ва аэронавигация инфратузилмасини назорат қилишга масъул Skeyes авиадиспетчерлик компаниясининг компютер тизимида носозлик юз берди.
Қайд этилишича, шу боис маҳаллий вақт билан соат 15:00 дан 16:00 га қадар Белгия аэропортларидан бирорта ҳам борт учиб кетмаган ва бирортаси қўнишни амалга оширмаган — ҳаво кемалари бошқа мамлакатларга йўналтирилган.
«Skeyes Белгия ҳаво ҳудудини назорат қилишда фойдаланадиган ҳаво ҳаракатини бошқариш тизими тўғри ишламай қолди», — дейди Skeyes вакили Курт Вервиллиген.
Het Laatste Nieuws нашри маълумотларига кўра, носозлик Skeyes ишлайдиган компьютер тизимини янгилашга уринишдан кейин юз берган. Тизим ишдан чиққан ва диспетчерлик марказидаги барча мониторлар қора экранни кўрсата бошлаган.
Тизим соат 16:00 га яқин яна ишлай бошлаган. Белгия аэропортларидаги авиақатновлар босқичма-босқич қайта тикланмоқда. Айрим самолётлар бир неча соатга ушланиб қолмоқда.
Аввалроқ American Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти Вашингтондаги Роналд Рейган халқаро аэропортига яқинлашаётганда ҳавода ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси, вертолётда уч нафар ҳарбий хизматчи бўлган.
Мавзуга оид
14:45 / 02.03.2026
Белгия Россиянинг “яширин флоти” танкерини қўлга олди
09:04 / 25.02.2026
Ўзбекистон 2026 йилда 12 млн хорижий меҳмонни қабул қилишни режалаштирмоқда
16:07 / 20.02.2026
Белгияда The Insider фош этган ГРУ агенти ҳибсга олинди
08:53 / 24.01.2026