Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига таъзия мактуби йўллади
Ўзбекистон президенти Доналд Трампга Вашингтонда юз берган фожиали авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Фото: The New York Times
Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳридаги Роналд Рейган номидаги аэропорт ҳудудида юз берган фожиали авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ президенти Доналд Трампга таъзия мактуби йўллади.
«Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди», — дейилади хабарда.
30 январга ўтар кечаси Вашингтондаги Роналд Рейган номидаги аэропорт яқинида American Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти ҳамда АҚШ армиясининг Black Hawk вертолёти ҳаводаги тўқнашувдан кейин Потомак дарёсига қулади.
Самолёт бортида 64 киши бўлган: 60 йўловчи ва экипажнинг тўрт нафар аъзоси. АҚШ армияси эса вертолёт бортида уч нафар аскар бўлганини билдирган.
Трамп Вашингтондаги авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмаганини маълум қилди. АҚШ президенти кун охирида Оқ уйдаги брифингда чиқиш қилиб, Вашингтонда American Airline самолёти ва Black Hawk вертолёти ҳалокатидан ҳеч ким омон қолмаганини маълум қилди. У бутун тун давомида кенг кўламли қидирув-қутқарув амалиёти ўтказилгани, унга барча мавжуд ресурслар жалб этилганини билдирган.
«Бу мамлакатимиз пойтахтида ва халқимиз тарихида даҳшатли фожиа бўлган қоронғи ва оғриқли кеча эди. Бизни бевақт тарк этган ҳар бир киши учун қайғурамиз», — деган Трамп.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга риэлтор фаолияти рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистон | 07:59
-
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
Жаҳон | 07:55
-
«Сити» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди, «Барса» 40 та зарбадан битта гол урди. Кун ўйинлари
Спорт | 07:53
-
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди
Жамият | 07:53
Мавзуга оид

08:12
Шавкат Мирзиёев Кашмирдаги теракт муносабати билан Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

07:46
Электротехника соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмини 43 триллион сўмга етказиш режалаштирилди

07:42
«Яшил» водород ва циан тузлари корхоналари ишга туширилади

18:37 / 22.04.2025