«Гуржистон орзуси» мухолиф депутатларни мандатларидан маҳрум қилди
Гуржистон парламентига сайланган 150 нафар депутатдан 101 нафари қолди. Бу мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш учун етарли эмас, аммо улар исталган қонунни қабул қила олади.
«Гуржистон орзуси» ҳукмрон партияси депутатлари 49 нафар мухолиф депутатнинг мандатини бекор қилишни бир овоздан ёқлади. Бу каби қарор билан улар депутатлик иммунитетидан автоматик равишда маҳрум қилинади.
Шундай қилиб Гуржистон парламенти депутатларининг сони учдан бир қисмга камайди — 150 нафардан 101 киши қолди. Қолган депутатлар мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш учун етарли бўлмасада, ҳар қандай қонунни қабул қилиш ва ҳукуматни тасдиқлаш учун етарлидир.
26 октябр куни Гуржистоннинг бир палатали 150 ўринли парламентига сайловлар бўлиб ўтди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда рўйхатдан ўтган 18 партиядан бештаси 5 фоизлик чегарадан ошиб, депутатлик мандатларини олди — бу ҳукмрон «Гуржистон орзуси» ва тўртта мухолифат партияси. 2012 йилдан бери ҳокимият тепасида турган «Гуржистон орзуси» 99 ўринни (53,93 фоиз овоз) қўлга киритди.
Мухолифат сайлов натижаларига рози бўлмади ва уларни сохта деб ҳисоблади. Шундан сўнг, мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бошланди ва давом этмоқда. Саломе Зурабишвили ҳам намойишчиларга қўшилди: у сайловнинг расмий натижаларини тан олмаслигини ва ваколат муддати тугашига қарамай, президентлик лавозимини тарк этмаслигини айтди, чунки «ноқонуний парламент янги президентни сайлай олмайди».
«Гуржистон орзуси» сиёсатига қарши намойишлар
Парламент сайловларидан кейин бошланган намойишлар «Гуржистон орзуси» вакиллари мамлакатнинг Евроиттифоққа аъзо бўлиш музокаралари тўхтатилишини эълон қилгандан кейин яна бошланди. Намойишлар давомида 400 нафардан ортиқ мухолифат вакили қўлга олинди, 53 нафар фаолга қарши жиноят иши қўзғатилди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас 3 феврал куни норозилик намойишларининг куч билан бостилишини қабул қилиб бўлмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда Гуржистон ЕИ аъзолигига номзод сидатида Брюсселнинг кутилмаларини оқламаяпти.
Бундан бир ҳафта олдин Европа Иттифоқи кенгаши Гуржистон билан визасиз келишувни қисман тўхтатганди. Энди Гуржистон дипломатлари ва мансабдор шахслари ЕИ ҳудудига кириши учун виза олишлари керак.
Мавзуга оид
21:32 / 11.02.2025
Гуржистон бош вазири Россия билан дипломатик алоқаларни тиклаш шартини айтди
15:06 / 08.02.2025
Гуржистонда намойишчиларга нисбатан жазо кучайтирилди
13:22 / 04.02.2025
Гуржистон ўз делегациясини ЕК Парламент ассамблеясидан чақириб олди
15:23 / 01.02.2025