Зурабишвили сайловлар юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилди
Гуржистон президенти Конституциявий судга парламент сайловлари натижаларини тан олмаслик талаби билан мурожаат қилди. Бу унинг янги чақириқдаги йиғилишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Фото: AP
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили мамлакат Конституциявий судига 26 октябр куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини тан олмаслик талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда 19 ноябр, сешанба куни унинг маъмурияти сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.
Хабардан маълум бўлишича, президентнинг даъвоси овоз беришнинг универсаллиги ва махфийлиги тамойилларининг бузилиши билан боғлиқ. Шу муносабат билан унинг фикрича, Марказий сайлов комиссияси эълон қилган сайлов натижалари бекор қилиниши керак.
Бир кун аввал Зурабишвили судга мурожаат қилиш нияти ҳақида шундай деган эди: «Мен буни Конституциявий судга ишонганим учун эмас, балки танлов олдида турган судяларнинг виждонини тўлиқ синовдан ўтказмоқчи бўлганим учун қиляпман».
Президентнинг сўзларига кўра, парламент сайловлари ўтган деб тан олинмайди, чунки уларни мухолиф партиялар тан олмаяпти. «Мавжуд вазиятдан чиқишнинг ягона барқарор, тинч йўли – бу янги сайловлардир», — деди давлат раҳбари уларни имкон қадар тезроқ ўтказиш зарурлигини билдириб. Бундан ташқари, Зурабишвили сайловлардаги қонунбузарликлар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди.
ЕИ Гуржистон ҳукуматига ажратилган 121 млн еврони қайтариб олди
Европа Иттифоқи Гуржистон ҳукумати учун ажратилган 120 миллион евродан ортиқ маблағни бошқа мақсадларга йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 18 ноябр куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши йиғилишида матбуот анжуманида маълум қилди.
Октябр ойида Гуржистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари мамлакатнинг «ҳозирги ҳукумат давридаги демократик чекинишини» тасдиқлаганига муносабат билдирган ҳолда, Европа Иттифоқи Гуржистон қуролли кучларини Европа тинчлик жамғармаси орқали қўллаб-қувватлашни бекор қилди, шунингдек, Гуржистонга тўғридан тўғри 121 миллион евро ажратишни тўхтатди, деди Боррел. Бу маблағлар «фуқаролик жамияти ва тўғридан тўғри гуржи халқига фойда келтирадиган дастурларга» йўналтирилади, деди Европа дипломатияси раҳбари.
Сайловда «нима бўлганини диққат билан ўрганиш» учун Брюссел Гуржистонга сиёсий миссия юборади ва сайловлар бузилишига ўз баҳосини тақдим этиш учун Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюронинг Гуржистондаги сайловни кузатиш миссияси раҳбари таклиф этилади.
«Гуржистон орзуси» етакчилари Гуржистон халқининг интилишлари ва мамлакатнинг ЕИга кириш мақсадига зид ҳаракат қилиб, мамлакатни Европа Иттифоқи йўлидан узоқлаштирди», деди Жозеп Боррел. «Мен ўтган йили Гуржистонга ташрифим чоғида айтганимни такрорламоқчиман: Гуржистон учун Европа Иттифоқининг эшиги очиқ қолади».
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
Мавзуга оид

11:39 / 18.04.2025
Гуржистон чет элликларни чиқариб юбориш тартибини соддалаштиради

16:13 / 17.03.2025
Саакашвили яна 4,5 йиллик қамоқ жазосини олди

12:30 / 12.03.2025
Саакашвилига 9 йил қамоқ жазоси берилди

16:59 / 06.03.2025