Ўзбекистон | 19:39 / 12.02.2025
2719
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда экскаватор газ қувурига шикаст етказиши оқибатида минглаб хонадон газсиз қолди

Номаълум экскаватор Карактай газ қувурига шикаст етказди. Оқибатда Қарши шаҳри, Косон ва Қарши туманларидаги 28 мингдан ортиқ хонадонга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.

Фото: news.kmvcity.ru

Қашқадарё вилоятидаги Карактай газ қувури тармоғининг муҳофаза майдонида номаълум экскаватор томонидан олиб борилган ер ишларини бажариш вақтида газ қувурига шикаст етказилди, деб хабар беради «Ўзтрансгаз».

Қайд этилишича, носозликни бартараф этиш мақсадида бугун, 12 феврал куни Карактай газ қувури тармоғидан табиий газ таъминотини амалга оширувчи «Жалилбек» ва «Карактай» газ тақсимлаш станциялари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилоятининг қуйидаги ҳудудларидаги 28 минг 229 та аҳоли ва 716 та улгуржи истеъмолчилар газ таъминоти вақтинча етказиб берилмайди:

  • Қарши шаҳри — «Арабхона», «Шайхали», «Насаф», «Дарвозатутак», «Қарлиқхона», «Геолог», «Отчопар», «Зоғза», «Қўрғонча», «Наврўз», «Чақар», «Чармгар», «Боғишамол», «Эскианҳор», «Рогузар», «Самарқанд», «Янги Чаман», «Арал», «Худойзод», «Қарлиқбағот», «Гулшан», Алишер Навоий, «Кунчиқар», «Комилон», «Беклар», «Маҳсумобод», «Маҳаллот», «Тараққиёт», «Мустақиллик», «Равоқ» МФЙлари ва 1-2-м/т;
  • Қарши тумани — «Боғобод», «Ертепа», «Кўчкак», «Мустақиллик қўрғони», «Парғўза» МФЙлари;
  • Косон тумани — «Кўлбуқа», «Хўжақўрғон», «Насаф» МФЙлари.

«Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади», — дейилади хабарда.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид