Жаҳон | 21:31 / 14.02.2025
1854
3 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Россия мудофаа вазири ўринбосари ва «Росатом» тузилмаларига қарши санкциялар киритди

Шунингдек, санкцияга учраганлар орасида Техник ва экспорт назорати бўйича федерал хизмат директори ҳамда собиқ бош прокурорнинг ўғли ҳам бор.

Фото: Getty images

Буюк Британия Россия мудофаа вазири ўринбосари Павел Фрадков ҳамда Техник ва экспорт назорати бўйича федерал хизмат директори Владимир Селинни санкциялар рўйхатига киритди. Таъкидланишича, улар «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ёки мустақиллигини беқарорлаштириш, бузиш ёки таҳдид қилишга» алоқадор, чунки улар Россия ҳукумати учун ишлайди. Павел Фрадков — Ташқи разведка хизматининг собиқ раҳбари Михаил Фрадковнинг ўғли.

Шунингдек, бизнесмен Артём Чайка — Россия собиқ бош прокурори Юрий Чайканинг ўғли ҳам санкцияга учради. Лондоннинг қайд этишича, у «Россия ҳукумати билан аффилланган» ва ҳукумат учун стратегик аҳамиятга эга секторда фаолият юритувчи «Биринчи норуда компания» бенефициари ҳисобланади. «Биринчи норуда компания» — Россиядаги энг йирик шағал ишлаб чиқарувчи. Аввалроқ компания Россия темирйўлларига буюртмалар етказиб бериш ортидан миллиардлаб пул ишлаган.

Қайд этилишича, Чайка Россия Хавфсизлик кенгаши аъзоси ва Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округидаги доимий вакили бўлган отаси сабаб ҳам санкцияга учраган — Юрий Чайканинг ўзи ҳам «қора рўйхат»да.

Чекловлар, шунингдек, «Росатом»нинг иккита тузилмасига қарши ҳам киритилган: Россия «мудофаа сектори»ни қўллаб-қувватлаб келувчи «Киров-Энергомаш» заводи ва «Росатом аддитив технологиялар» компанияси. Санкциялар доирасида уларнинг Буюк Британияга кириши тақиқланади ва мамлакатда аниқланган барча активлари музлатилади. Ҳозирда Россиянинг 1,5 мингдан ортиқ жисмоний шахси ҳамда қарийб 400 та компанияси Лондоннинг «қора рўйхати»га киритилган.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг «Украина маданий ўзига хослигини йўқ қилиш учун масъул бўлган» русларга, шунингдек, нефтни бир баррел учун 60 доллардан юқори нархда ташийдиган танкер капитанларига қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорини кучга киритган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи