Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Олдинлари одамлар уйида пайпоқсиз ўтирарди, ҳозир бундай эмас” – иссиқлик таъминоти нега сусайган?
Тошкент иссиқлик маркази директори Бекзод Буронбоевга кўра, “энергосамарадорлик” сабаб иссиқлик марказларининг газдан фойдаланиши камайган, бунинг фонида тақсимланаётган иссиқлик энергияси ҳарорати ҳам пасайган. Kun.uz билан суҳбатда бўлган мутахассислар хонадонларга берилаётган иссиқлик таъминоти ҳароратини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтмоқда.
10 феврал куни Kun.uzʼда ҳаво ифлосланиши ҳақидаги мутахассислар билан олиб борилган таҳлилий суҳбат эълон қилинди. Суҳбат давомида мавзудан ташқари, пойтахтдаги кўп қаватли уйларга марказлаштирилган тартибда узатилаётган иссиқлик ҳарорати ҳақида ҳам гапириб ўтилган. Таҳририят интервюнинг бу қисмини алоҳида эълон қилишга қарор қилди.
Унда “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ директори Бекзод Буронбоев ИЭС ҳамда иссиқлик марказлари “энергосамарадор” режимда ишлаётганини, бунинг фонида камроқ газ ишлатилаётганини қайд этган. Масъулга кўра, 1963 йилда ишга туширилган Тошкент ИЭСнинг биринчи энергоблоки 1 млрд 100 млн метр кубдан 2024 йилда 850 млн метр куб газ ишлатган бўлса, худди шу тенденцияда иссиқлик марказлари ҳам йилига ўртача 200-250 млн метр куб кам газ ёқмоқда.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бундай вазиятда иссиқлик энергиясининг ҳарорати пасайиб кетганига эътибор қаратган. Буронбоев бунинг тасдиғи сифатида ҳарорат 20-30 йилдан олдингига нисбатан пастроқ эканини маълум қилди.
Интервюнинг тўлиқ шаклини юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.
Дилшода Шомирзаева тайёрлади.
Мавзуга оид
13:20 / 03.12.2025
ЕИ 2027 йилгача Россия газидан тўлиқ воз кечиш режасини келишиб олди
10:42 / 03.12.2025
ЕИда газ захиралари кам бўлишига қарамай, нархлар пасаймоқда
18:45 / 30.11.2025
“Вазият назорат остида” - Энергетика вазирлиги Бойсундаги кондан газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарга изоҳ берди
16:05 / 25.11.2025