Тошкент бозорларида патта нархлари ошди
Пойтахт ҳудудидаги бозорлардаги бир марталик йиғимлар, Сергели машина бозори, Ўрикзор савдо комплексида кўрсатиладиган хизматлар учун йиғим ва ижара тўловлари ҳамда инвентарлар ижараси учун янги тўлов миқдорлари белгиланди.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Пойтахт ҳудудидаги бозорлардаги бир марталик йиғимлар, Сергели машина бозори, Ўрикзор савдо комплексида кўрсатиладиган хизматлар учун йиғим ва ижара тўловлари ҳамда инвентарлар ижараси учун янги тўлов миқдорлари белгиланди.
Янги патта нархларининг миқдори қуйидагича ўзгарди (нархлар 1 ўрин/1 кун учун):
- ҳўл мевалар – 18 000 сўм (аввал 15 000 сўм);
- цитрус ва тропик мевалар – 39 000 сўм (аввал 32 000 сўм);
- қуруқ мевалар – 40 000 сўм (аввал 33 000 сўм);
- сут маҳсулотлари – 15 000 сўм (аввал 18 000 сўм);
- полиз маҳсулотлари – 34 000 сўм (аввал 28 000 сўм);
- гўшт маҳсулотлари – 42 000 сўм (аввал 35 000 сўм).
Мавзуга оид

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

10:02 / 16.04.2025
Тошкентдаги «Рисовий» бозори кимошди савдосига қўйилди

09:33 / 28.03.2025