Спорт | 21:13 / 17.02.2025
3814
2 дақиқада ўқилади

Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Риаскоснинг дубли эвазига «Ас Садд»ни мағлуб этиб, плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди

ОФК Элит Чемпионлар Лигасида сўнгги тур бошланди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида Қатар чемпиони «Ас Садд»ни қабул қилиб, колумбиялик ҳужумчи Брайан Риаскоснинг дубли эвазига турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди ва плей-оффга чиқиш учун имкониятни сақлаб қолди. 

Эътиборлиси, «шерлар» ўз тарихида илк бор «Ас Садд»ни мағлуб этишни уддалашди. 

«Пахтакор» айни вақтда 7 очко билан 12 жамоа орасида 7-ўринда (8 жамоа плей-оффга чиқади). Ўзбекистон вакили 1/8 финалга йўл олиши учун турдаги уч ўйиннинг камида иккитасида уларни қониқтирадиган натижа қайд этилиши керак. Яъни: 

— Бугун, 17 феврал куни «Ал Ғарафа» «Ал Аҳли»га ютқазиши керак; 

— «Персеполис» «Ан Наср»ни юта олмаслиги керак; 

— Эртага, 18 феврал куни «Истиқлол» «Ар Райян»ни мағлуб этолмаслиги керак. 

Элит ОЧЛ. 8-тур
Пахтакор — Ас Садд 2:1

17 феврал. «Жар» стадиони
Голлар: Риаскос (18, 56) — Ал Ҳайдос (37, пеналти).
Пахтакор — Жонатан, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Шаҳзод Азмиддинов, Умар Адҳамзода, Жонатан Лукка, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов (Улуғбек Ҳошимов, 80), Диёр Холматов (Абдурауф Бўриев, 80), Фламарион (Отабек Жўрақўзиев, 87), Брайан Риаскос (Башар Ресан, 72).
Ас Садд — Аш Шиб, Атал (Хидир, 80), Буносир, Ҳуҳи, Ал Язиди (Абдулатиф, 80), Унас, Гиллерме (Сайёр, 32), Бақир, Ал Ҳайдос, Абдурисаг (Мухика, 72), Кристо.
Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев (49), Буносир (55). 
Четлатишлар: Унас (65), Собирхўжаев (68), Азмиддинов (90+9). 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди