Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда чойхона портлади, ўзбекистонликлар жабрлангани айтилмоқда
Икки қаватли чойхонада газ баллони портлаши оқибатида ёнғин чиққан.
Россиянинг Ленинград вилояти, Уст-Луга қишлоғидаги икки қаватли чойхонада портлаш ва ёнғин юз берди. Бу ҳақда «78.ру» хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳодиса 16 февраль куни юз берган. Уст-Луга қишлоғидаги икки қаватли чойхонада газ баллони портлаши оқибатида ёнғин чиққан. Баллон портлагандан сўнг ёнғин бутун чойхона биносини қамраб олган. Дастлаб, тўрт киши тан жароҳати олиб, оғир аҳволда шифохонага етказилган. Кейинчалик уларнинг сони 6 нафарга етган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар Ўзбекистон фуқароларидир.

Прокуратура ёнғин суриштирув ишларини бошлаб, қонунбузарликлар аниқланса, чора кўришга ваъда берган.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
11:55 / 02.07.2026