Жаҳон | 22:42 / 23.02.2025
3102
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореяда илмий ишларда ChatGPT’дан фойдаланилаётгани аниқлади

Ким Ир Сен университети ҳузуридаги сунъий интеллект илмий-тадқиқот институти ходимлари ChatGPT ва унинг функционал имкониятларини ўрганаётгани маълум бўлди.

Фото: Yonhap

Шимолий Корея ўзининг олий таълимдаги сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларида Американинг OpenAI компанияси томонидан яратилган ChatGPT чатботидан фойдаланмоқда, деб ёзади The Korea Times.

КХДРнинг ташқи аудиторияга мўлжалланган Voice of Korea нашри репортажига кўра, Ким Ир Сен университети ҳузуридаги сунъий интеллект илмий-тадқиқот институти ходимлари ChatGPT ва унинг функционал имкониятларини ўрганаётганини аниқлаган.

Институт томонидан фойдаланиладиган ўқув материаллари ChatGPT фойдаланувчи киритган маълумотлар асосида матнни қандай генерация қилишини тушунтиради. Шимолий Кореяда интернетга қўйилган қаттиқ чекловлар инобатга олинадиган бўлса, тадқиқотчилар сервисдан қандай усулда фойдаланаётгани номаълум.

Ким Ир Сен университети тадқиқотчиси бўлган Хан Чхол-Чжиннинг маълум қилишича, институт илғор технологияларни тушуниш ва ўзлаштириш, шунингдек, уларни ички фойдаланиш учун мослаштириш йўлларини ўрганишга ихтисослашган.

Маълумот учун ChatGPT 2022 йил ноябрда ишга туширилганидан бери ҳафтасига 250 миллион фаол фойдаланувчини ўзига жалб қилиб келмоқда. 2021 йилда OpenAI қиймати 14 миллиард доллардан 157 миллиард долларга чиқиб кетган, даромади эса нолдан 3,6 миллиард долларга етган эди.

Мавзуга оид