Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги «Жаҳон бозори»да ёнғин чиқди
Воқеа жойига шартнома асосида навбатчиликда бўлган ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси «Жаҳон бозори»да содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 26 феврал куни соат 20:10 да Андижон шаҳрида жойлашган «Жаҳон» савдо комплексида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра зудлик билан барча куч ва воситалар жалб этилган, воқеа жойига шартнома асосида навбатчиликда бўлган ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борганида тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани аниқланган.
Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин соат 20:35 да батамом ўчирилган.
Бирламчи маълумотларга кўра, тан жароҳати ҳолатлари қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил январ ойида Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги буюм бозорида ёнғин содир бўлганди. Ўшанда ёнғинни ўчиришга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Мавзуга оид
22:01 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғиндан сўнг Ўзбекистон бўйлаб шу каби объектларни текшириш бошланди
12:50 / 02.02.2026
Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:35 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғин юзасидан жиноий иш очилди
09:31 / 02.02.2026